Янгиликлар 1354
Сенатор Гавҳар Алимова “Адолат” СДП аъзоларига табрик йўллади
Қадрли партиядошлар!
Сиз азизларни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил этилганлигининг 26 йиллиги билан самимий табриклайман.
Бугунги кунда Ўзбекистон "Адолат" СДП ўз сафида минглаб аъзоларни бирлаштириб мамлакат сиёсий майдонида ўз мавқеъига эга, сиёсий куч сифатида танилди. Партия демократик, ижтимоий йўналтирилган ва бозор иқтисодиётига асосланган кучли, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишда ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этмоқда.
Айниқа, партиямизнинг ўзбек халқининг миллий анъаналарига таянган ҳолда миллий қадриятларни тиклаш,миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида ўз ўрнини эгаллаши, дунёдаги илғор давлатлар билан халқаро ҳуқуқ талаблари асосида ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир.
Бугун Партиямизнинг туғилган кунида ташкилотимизнинг бугунги обрў-эътиборига сабабчи бўлаётган партиямиз аъзоларини чин дилдан муборакбод этаман.
Азиз дўстлар!
Барчамизга байрам муборак бўлсин!
Гавҳар Алимова
Сенатор, Самарқанд вилояти Кенгаши депутати,
Каттақўрғон шаҳар ҳокими
Фикрингизни қолдиринг