Янгиликлар 1424
Сенатор оилавий меҳрибонлик уйларида бўлди
Фарғона шаҳрида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилаётган “Эко шаҳар”да айни пайтда қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор Манзура Салимова жараённинг бориши билан яқиндан танишди.
Ҳозирда Экошаҳарда 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишларига киришилган. Экошаҳардаги “Янги Ўзбекистон” боғининг қарийб 70 гектардан ортиқ майдонига манзарали дарахтлар экилди ва бу ишлар қизғин давом этмоқда. Сенатор бу ерда қурилиш ишлари билан танишиш билан бирга, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатларини экди.
Сенатор шунингдек, ўтган йили уй-жой билан таъминланган Ангелина Котова ҳамда Тоҳирбек Куликовларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш шароитлари кўздан кечирди. Айни пайтда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликка жавобан Ўзбекистонимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиш ниятида эканлигини билдирди.
Ўтган йили Фарғона туманидаги Саткак қишлоғида яшовчи Валиевлар оиласи Марғилон шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган 6 нафар 9-12 ёшли болани ўз қарамоғига олган эди. Сенат вакили хонадонда бўлиб, болаларнинг бахтиёр чеҳраларини қўриб, мамнун бўлди. Меҳмонлари бир йилда 4 нафар фарзандини 10 нафарга етказиб олган, уларга ўзгача меҳр билан тарбия бераётган хонадон соҳиблари Зиёдахон ва Набижон Валиевларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Фарғона шаҳридаги Қиргули мавзесида яқинда ишга тушириш учун тайёрланаётган Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳам сенатор эътиборидан четда қолмади.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг