Янгиликлар 1286
Сенатор Ўрта Чирчиқ туманида
Куни кеча Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб, туман ҳокимлиги масъуллари билан бирга бир нечта ҳудудларни кўздан кечирди.
Дастлаб, Сенат қўмитаси раиси туман ҳокими Ихтиёр Касимов ва унинг ўринбосарлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тўғрисида» ги ПҚ-408-сонли қарор ижроси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан суҳбатлашди.
Шундан сўнг, мутасаддилар туманнинг «Халқобод» маҳалласида қуриб битказилган 52-сонли оилавий поликлиникада ҳам бўлдилар.
Улар ушбу маскандаги қурилиш ишлари, бинонинг сифат даражаси билан яқиндан танишиб, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар билан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг