Янгиликлар 3675
Сенатор сафдошимиз жалақудуқлик сайловчилар билан
Олий Мажлис Сенати аъзоси Равшанбек Алимов Жалақудуқ туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашди. Дастлаб давлатимиз раҳбари томонидан халқ вакилларига қўйилаётган талаблар, сайловолди учрашувларда фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар ҳар бир депутатнинг эътиборида бўлиши хусусида сўз юритилди. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барчамиз учун дастриламалга айлангани таъкидланди.
Р.Алимов ўз навбатида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган бир қатор вазифалар Мурожаатномада ўз ифодасини топганлигига йиғилганлар эътиборини қаратди. Айтиш мумкинки, бу биз танлаган йўл, “адолатчилар”нинг мақсад ва ғоялари Ўзбекистонни янада ривожлантиришга қаратилган. Шундай экан партия фаоллари ва депутатлар жамоатчилик орасида бу борада тушунтириш ишларини олиб бориш билан бир вақтда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ташаббускор бўлишлари лозим.
Учрашувларда сайловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида мана шундай учрашувларни кўпроқ ташкил этишга келишиб олинди.
Барнохон БОЗОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг