Янгиликлар 3082
Сессияда озиқ-овқат хавфсизлигига оид қонуннинг пойтахтдаги ижроси кўриб чиқилди
Яқинда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ХI сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида “Адолат” СДП депутатлари томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мамлакат ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга доир қисми бўйича Тошкент шаҳрида ижро этилиш ҳолатини ўрганиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг Тошкент шаҳридаги ижроси тўғрисида ва бошқа бир қанча масалалар кун тартибига киритилиб, кўриб чиқилди. Бу бўйича ижро органи мансабдорларининг ҳисоботлари тингланди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ХII сессиясида эса, Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони юзасидан олиб борилган ишлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг 2019 йилдаги фаолияти 2020 йилдаги режалари тўғрисида”ги масалалар кун тартибига киритилиб, бу бўйича ҳам тегишли мансабдорлар ҳисоботлари эшитилди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг доимий комиссия мажлисларида ҳам бир қанча масалалар атрофлича ўрганилиб, тегишли қарорлар қабул қилинмоқда. Хусусан, яқинда Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия аъзоси, 28-“Чимбой” округидан сайланган депутат Моҳирхўжа Валиев иштирок этди. Шунингдек, партиянинг Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлик гуруҳларида ҳам доимий комиссия мажлислари ўтказилиб, депутатлар ташаббуслари билан муҳим йўналишлардаги ишлар амалга ошрилмоқда.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг