Янгиликлар 1869
Сессияда партия етакчисининг тиббиёт соҳасига доир таклифлари қўллаб-қувватланди
Хоразм вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, сессияда Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Тохир Палванов сўзга чиқиб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалининг 50 ўринга мўлжалланган “Болалар бўлими”га зарурияти борлиги ва онкологик касаллиги билан даволанаётган беморлар учун қўшимча дори-дармонларга маблағ ҳамда “Нур” билан даволаш бўйича кадрларни чет давлатларда ўқитиш масаласини йўлга қўйиш муҳимлиги тўғрисидаги таклифларни илгари сурди.
Партия етакчисининг долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлари бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Хоразм вилоят ҳокими, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов мазкур масалалар навбатдаги сессия кун тартибига киритилишини маълум қилди.
Бу тўғрисида батафсил маълумот берамиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг