Янгиликлар 1887
Сессияда ясси товонлик ва сколиоз касалликлари профилактикаси бўйича топшириқлар берилди
Ясси товонлик ва сколиоз касалликларига чалинган ёшлар сони тобора ошиб бормоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳлар тузилиб, мактабгача таълим муассасаларида ва умум таълим мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, натижаси сессиялар кун тартибида муҳокама этилмоқда.
Хусусан, Хива туман Кенгаши фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тегишли ташкилот вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ туманда фаолият олиб бораётган МТТ ва мактабларда мазкур касалликлар юзасидан олиб борилган ўрганиш хулосалари сессия кун тартибида муҳокама этилди ва сессия қарори билан амалиётга йўналтирилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари О.Исаев зиммасига икки ҳафта муддатда касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф қилиш чоралари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирларини мунтазам олиб бориш, ўқувчилар орасида доимий равишда тиббий кўрик ишларини амалга ошириш вазифаси юклатилди.
Туман халқ таълими бошқармаси раҳбари Х.Қодиров мактабларда жисмоний тарбия ўтказиладиган махсус хоналар ажратиш ва уларни махсус ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда махсус жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишга масъул этиб белгиланди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг