Сессияда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури муҳокама марказида бўлди

18.03.2021 16:03:17

Куни кеча Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари фуқаролар талабидан келиб чикиб, туман жамоат транспортини ривожлантириш, янги йўналишлар очиш,  мавжудларини кайта кўриб  чиқиш,  автобус  бекатларини реконструкция қилиш ҳамда йўлларда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида соҳага оид объектлар   ҳолати, дуч келинаётган муаммолар атрофлича  ўрганилди.

Йиғилишда “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Нигора Холходжаеванинг  мазкур масалага оид  маърузаси тингланди.

Олиб борилган ўрганиш ишларида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, транспорт катнови кам бўлган маҳаллаларга йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланувчи уюшмаларга қарашли бўлган транспорт воситаларини кўпайтириш, туман марказидан МФЙларга қатнайдиган “Дамас” йўналишларини босқичма-босқич автобус ва микроавтобус йўналишларига ўтказиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Сессия якунида партия туман депутатлик гуруҳининг соҳани ислоҳ этишга оид таклифлари инобатга олиниб, туманнинг 2021 йилга мўлжалланган  жамоат транспортини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

 

 

Ўлмасжон ЗАРИПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+