Янгиликлар 1581
ШАДИМЕТОВЛАР ХОНАДОНИНИНГ “ҚИШКИ БОҒИ” ФОТОМУХБИР ВА ОДАМЛАР НИГОҲИДА
ШАДИМЕТОВЛАР ХОНАДОНИНИНГ “ҚИШКИ БОҒИ” ФОТОМУХБИР ВА ОДАМЛАР НИГОҲИДА
Камолжон ака ва Фароғат опалар қишки боғда
Лимон ва гул парваришида
Фароғат опа ва Камолжон ака гулларга сув сепмоқда
Ҳовлидаги боғда ҳосилга кирган хурмо дарахти
Ҳовлидаги бино остига экилган қишки гуллар
Фароғат опа ҳовлидаги том остидаги банан ёнида
Камолжон ака ва Фароғат опа неваралари Диёра ва Эъзоза билан
Диёра ўзининг севимли машғулоти тўтиларига қарамоқда
Камолжон ака невараси Диёра билан тўтилар парваришида
Диёра ўзи яхши кўриб, боқаётган қуёни билан
Камолжон ака ва невараси Диёра оила кутубхонасида
Камолжон ака ва невараси Диёра Ўзбекистон ва Жаҳон Конституциялари билан танишмоқдалар
Камолжон ака ижодхонасида
Камолжон ака оиланинг устахонасида
Фотокорреспондент Аброр томонидан 31.10.2020 й. суратга олинди.
Одамларнинг Шадиметовлар хонадони “Қишки боғ” ташкил этиши
бўйича фаолиятига берган баҳолари:
Исмоил Саифназаров,
Комилжон ака табриклаймиз, ажойиб ҳақиқий жаннат ташкил қилибсизлар, ҳар доим изланишдасиз, минг раҳмат, Фароғат Бўроновна билан бирга болаларингизга бош бўлиб, бахтли соадатли яшашни давом эттиринглар, доимо яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!
Переслано от Жамол ака, NJ,
Ассалому алайкум Комилжон Ака! Хакикатда хам Сиз кули гул, шинаванда инсонсиз! Сиз яратган бу боглар, инсонни канчалик кучли ва акл-заковатли эканини ёркин исботидир. Яшанг, акажон! Сизга минг тасанно! Бу бунёдкорлик ишларингизда Сизга факат омад ва соглик-саломатлик тилайман! Омон булинг!
Dilshod,
Assalomu aleykõm. Ĝayratingizga kõz tegmasin zõr.Mashallah.
Переслано от Алимходжаев Камалиддин
Отангизга рахмат!!!
Переслано от Турсуной опа
Офарин ,БУЮРСИН сизларга килган чиройли мехнатинглар. Койил коладиган ишлар бўпди. Буни тягида катта мехнат ётибти. КАТТА РАХМАТ. Инсонни калби чиройли бўлса, атрофи хам шунга яраша булар ЭКАН. Умрингизга ёшлар қўшилаверсин, бизларни хурмат килсангиз Оллохдан илтижо киламан Сизларга мисколлар билан кайтсин!
К№ 75 (13336) 2020 йил 4 ноябрь «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ЧОРШАНБА КЎЧИРМА Томорқа – хазина
Юнусобод туманининг “Исломобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Камолжон Шодиметов кексалик гаштини суриш билан бирга хонадонида иссиқхона барпо қилиб,
20 дан зиёд гул ва 10 турга яқин дарахт кўчатларини парваришламоқда.
МЕҲНАТДАН –Фароғат, ҲАРАКАТДАН – Камол...
Турмуш ўртоғи Фароғат опанинг айтишича, у киши уйда бекор ўтиришни, бемақсад кўча айланишни хушламайдилар. Аксинча, ҳар бир ўтаётган вақтни олтинга тенг билиб, доимий кун тартибини белгилаб олганлар. Иссиқхонада ноёб турдаги гуллар ҳам кўп экан. Жумладан, халқ ичида “жаннат гули” номи билан машҳур “меҳригиё”, барги кўп дардга даво саналган “золотой ус” гуллари ҳам бор.
Дарҳақиқат, гул бор жойда гўзаллик ва файз бўлади. Шодиметовлар оиласида ҳам шундай муҳит ҳукмрон. Хонадонга кирсангиз, баҳри дилингиз очилади. Камолжон ака ҳовлисидаги ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланади. – Баъзилар бозорда нарх-наво баланд, деб нолишади, – дейди Камолжон ака. – Ваҳоланки, кўпчилигининг томорқаси бўш, қаровсиз ётади. Агар ўша ердан самарали фойдаланилса, бозорга деярли эҳтиёж сезмайди. Ахир, бекорга еримизни хазина дейишмайдику?! “Қуш уясида кўрганини қилади” деганларидек, неваралар ҳам табиатни севишади, меҳнатдан қочишмайди. Уйда тўти ва қуён боқишади. Бир сўз билан айтганда, оиладаги муҳит соғлом. Камолжон ака ва Фароғат опа бор меҳрларини набираларига бериб, уларни меҳнатсевар қилиб тарбиялашмоқда.
Фикрингизни қолдиринг