Янгиликлар 1897
Шахрихонликлар адолат тарафдори
Шахрихон туманида "Адолат" СДПни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгайиб бормоқда. Сабаби шахрихонлик сафдошларимиз адолат ва қонун устуворлиги йўлида курашмоқда. Бу фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда ўз ифодасини топмоқда.
Туманда ўтказилган "Биз адолат тарафдоримиз" шиори остидаги оммавий тарғибот митинги ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Унда партия фаоллари билан бирга тиббиёт ва таълим тизими ходимлари, МФЙ фаоллари ва фаол ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар қонун ва жамият, адолатлилик, ҳуқуқ ва бурч ҳамда Сайлов кодекси асосида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар хақида иштирокчиларга тушунча бердилар. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш “адолатчилар”нинг бош шиори эканлигини таъкидладилар.
Тадбир якунида фуқароларнинг сайлов қонунчилиги борасидаги билимларини мустаҳкамловчи сўровнома ва викторина ўтказилди.
Азамжон ХОЛИҚОВ,
“Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг