Шахсий томорқамиздан унумли фойдаланайлик

20.04.2020 12:04:17

Каратиннинг ҳар бир куни бизни синовдан ўтказмоқда. Лавозимимиз, ёшимиз, миллатимиз, динимиз, ижтимоий келиб чиқишимиздан қатъи назар – барчамизнинг сабримиз, эътиқодимиз, ишончимиз, билимимиз, энг асосийси, ватанпарварлигимизни синамоқда.

Карантин даврини давлатмиз раҳбари таъкидлаганларидек, кескин талофатларсиз, вазиятни қўлдан бой бермаган ҳолда ўтказиш устувор вазифадир. Жараённи жиловлаш учун ҳукумат томонидан барча амалий чоралар кўрилди, катта-катта маблағлар мақсадли йўналтирилди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 8 апрелида ўтказилган видеоселекторда таъкидландики, ҳар биримиз томорқа хўжалигига ишлов бериб, унга сабзовот ва кўкатлар экиб-парваришлаб, йилига 2-3 марта самарали ҳосил олишга эришишимиз лозим. Бу дастурхонимиз тўкинлиги, қолаверса, юртимиз фаровонлиги учун зарурлигини теран англаш керак.

Томорқа еримиз серҳосил, унумдор. Ундан тўғри фойдалансак, эҳтиёжимиздан ортиқ маҳсулот етиштириш мумкин. Ортиқчаси бозорга чиқарилади, албатта. Шунда нарх-наво ҳам барқарор бўлади.

Демак, тавсияларга амал қилиб, шахсий томорқадан унумли фойдаланиш чорасини кўрайлик.

Зоҳид МУСТАФОЕВ,

“Адолат” СДП Нарпай туман
Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+