Янгиликлар 601
Шараф лентаси” кўксимизда
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши аъзолари томонидан Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирлар жамоатчиликда қизиқиш уйғотди. Юрт тинчлиги, осойишта ҳаётимиз, кексаларга ҳурмат ва эътибор тадбирларнинг бош мақсадига айланди.
Андижон давлат тиббиёт институтидаги бошланғич партия ташкилоти сафидаги “Ёш адолатчилар” байрам олдидан қўлларида Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган "Шараф лентаси" билан Андижон шаҳридаги кўчаларга чиқдилар. Юртдошларимизни байрам билан табриклаш баробарида кўксига ушбу ленталарни қададилар.
Ўткирбек Арзиқулов, партия фаоли:
- Тўғриси, талабалар томонидан ташкил этилган акция кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Кўксига алвон лента қадалганда барча бирдек мустақил Ўзбекистонимиз, юртимиздаги тинчлик ва ёшларимиз ҳақида ўйлагани бор гап. Байроғимизнинг тасвири давлат рамзларига бўлган ҳурматимизни оширди. Бу чинакам байрам совғаси демакдир.
"Адолат" СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг