Шарафли касб эгаларига эҳтиром кўрсатилди

01.10.2020 12:10:45

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари томонидан воҳамизнинг барча жойларида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан  ўқитувчилар,  устоз ва мураббийлар эътиборга олинмоқда.

Хусусан, партиянинг Хива шаҳар Кенгаши ташаббуси билан таълим соҳасида фаолият олиб бораётган бир қатор  устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан  табриклаш мақсадида карантин талаблари асосида давра суҳбатлари ташкил этилди. Ўқитувчилик касбининг  масъулиятлари   эътироф этилди. Очиқ мулоқотлар  давомида  фаол  ўқитувчилар  партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Воҳамизда байрам шукуҳи давом этмоқда.

                                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+