Янгиликлар 2207
Шарафли касб эгаларини қутлаймиз
Ҳар бир касбнинг ўз машаққати ва ундан келадиган роҳати бор. Aммо ушбу роҳатни бир умр ҳис этиш учун кичик бўлсада хатога йўл қўймаслиги лозим бўлган шарафли касб бу шифокорликдир. Масьулиятли касб эгалари билим ва тажрибаларни тўғри йўналтириш орқали оқ халатига доғ тушурмаслиги керак. Биргина доғ барча машаққатларни йўққа чиқариши мумкин. Оқ кўнгил ва бағрикенг шифокорларимиз бизни соғлом турмуш тарзи сари етаклашига ҳар доим ишонамиз.
Пандемия даврида шарафли касб эгаларининг меҳнатларини яна бир карра барча аҳоли чуқур ҳис қилди. Уларнинг ҳар бир ўтаётган куни қаҳрамонлик ва хайрли ишлардан иборат. Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни муносабати билан касб фидойиларининг барчасини, Ўзбекистон “Адолат” СДП электорати бўлган шифокорларни инсон учун улуғ неъмат саналган саломатлик йўлида қилаётган меҳнатларини қадрлаган ҳолда байрам билан муборакбод этамиз. Биз депутатлар олдимизга турган катта мақсадларни амалга ошириш учун шифокорлар томонидан халқ манфаати йўлида билдирилаётган талаб ва таклифларини ҳамиша инобатга олган депутатлик фаолиятини олиб борамиз. Чунки улар халқ саломатлиги учун қайғуради.
Дарҳақиқат, инсон ҳаётига даҳлдор бўлган ўта масъулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходимини партиямиз ҳамда Халқ вакиллари бўлмиш-депутатлар номидан чин қалбдан қутлайман.
Мақсуд ҲАМИДОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилояти Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг