Янгиликлар 1488
Шифохонада китоб акцияси
Китоб — бебаҳо хазина. Мутолаага меҳр қўйган болакай, албатта, келгусида билимли, изланувчан, ташаббускор инсон бўлиб вояга етади. Маърифатли, зиёли авлод эса ҳар қандай жамиятни ривожлантиришга қодир бўлади.
Ана шундай эзгу жиҳатларни мақсад қилган ҳолда фаолларимиз томонидан Андижон шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида даволанаётган болажонлар учун ҳайрли акция ташкил қилинди. Унда ташаббускор, китобсевар раҳбарлар кичкинтойлар учун нашр этилган янги китоблар, шунингдек, ўзларининг болалик даврларидаги адабиётларини тўплаб, шифохонанинг гематология бўлимида ташкил этилган кутубхонага тақдим этди.
Зиёпарварлар томонидан туҳфа қилинган асарларни болажонлар даволаниш жараёнида бемалол мутолаа қилишлари албатта, қалбимизни қувончга тўлдиради.
«Адолат» СДП Андижон вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг