Шифокорлар бир кунлик иш ҳақларини хайрия қилдилар

07.05.2020 12:05:58

Бугун биздан чинакам бирдамлик ва сабот талаб этилмоқда. Кўмакнинг катта-кичиги, шакл-шамойили бўлмайди. Имкониятига қараб, қўлларидан келганча ёрдамга ошиқаётган, озиқ-овқат, кийим-кечакми ё оз бўлса-да тўплаган сармоясини сардобаликларга илинган ҳамюртларимизга эҳтиромимиз баланд.

Биз ҳам уларнинг сафида бўлишни истадик. Ўзим бошчилик қилиб келаётган вилоят “Она ва бола” скрининг маркази ходимлари билан биргаликда бир кунлик иш ҳақимизни сардобалик ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашга йўналтирдик.

Ўйлайманки, кундан кунга сафдошларимиз янада кўпаяди ва мушкулотларни ҳамжиҳатликда осонгина енгамиз.

 

Манзура САЛИМОВА,

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+