Шофирконда конституция билимдони аниқланди

12.11.2021 11:11:39

“Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан туманнинг 38-сонли умумтаълим мактабида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғоясини шакллантириш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа.

Ана шундай бунёдкор мақсадларни ўзида мужассам этган бугунги кўрик-танловда туман мактабларидан 11-синф ўқувчилари қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Тадбирда иштирокчи ўқувчилар 3-босқичда, белгиланган низом ҳамда шартлар асосида ўз чиқишларини намойиш этдилар. Танлов жараёнида ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг чиқишларини очиқ, ошкора овоз бериш йўли билан баҳолаб бордилар.

Кўрик-танлов жуда юқори савияда ташкил этилиб, қизғин жараёнларга, баҳс-мунозараларга бой бўлди.  Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайаъти томонидан 3 та ўрин ғолиблари аниқланиб эълон қилинди. Унга кўра, 3-ўринни 38-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Маржона Нажмиддинова, 2-ўринни 18-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Шерзод Нуриддиновлар олдилар. 6-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мафтуна Зарипова эса 1-ўринни олиб, Вухоро вилояти босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Зулфия Ашурова

“Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+