Янгиликлар 2132
Шошилинч терапия бўлимига ногиронлик аравачаси топширилди
05.10.2020 18:10:32
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Шерзод Каримов Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими билан ҳамкорликда республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг шошилинч терапея бўлимига ногиронлик аравачасини топширди.
-Ногиронлик аравачалари беморларга хизмат кўрсатиш учун жуда ҳам зарур, – дейди мазкур бўлимда 20 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган катта ҳамшира З.Ҳакимова. – Чунки турли ҳолатда бўлган фуқаролар кўмагимизга муҳтож бўлади. Бугунги сингари амалий ишлар эса фаолиятимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Бундай мазмундаги ишлар депутатлар томонидан тизимли давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг