Янгиликлар 719
Шовотда спорт мактаби шуғулланувчиларига яратилган шароитлар ўрганилди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳаётга самарали татбиқ этиб келинаётган “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида партия фаоллари ва туман кенгаши депутатлари иштирокида Шовот туманидаги 1-сон болалар спорт мактабида шуғулланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Спорт муассасасида бадиий-гимнастика, баскетбол, бокс, бел олиш кураши, волейбол, гандбол, дзюдо, кураш, футбол, енгил атлетика, таэквондо wt, регби, Юнон-Рим кураши, эркин кураш, қўл жанги, ушу, параенгил атлетика спорт турлари бўйича жами 45 нафар мураббий машғулотлар олиб бормоқда.
2023 ва 2024 йил давомида 1-сон спорт мактабида бокс, бел олиш кураши, ва кураш спорт турлари бўйича Жаҳон ва Республика чемпионати ҳамда кубогида 55 нафар спортчилар ғолиб ва совриндор бўлишди. 14та олтин, 18та кумуш ва 23та бронза медаллари шулар жумласидандир. Бундан ташқари, уларнинг 2таси Жаҳон чемпионати кумуш медалларидир.
Муассасада ёшларни соғлом ва баркамол бўлиб шаклланишлари учун барча шароитлар яратилган. Келгусида спортсевар ёшлар орасидан жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига шубҳа йўқ.
Меҳриноз АБДИЯЗОВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Шовот туман
Кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг