Шовотлик адолатли қайноналар ғолиблик учун курашди

25.06.2021 15:06:43

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат”  СДП ташаббуси билан кўп йиллардан буён ҳаётга татбиқ этиб келинаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови  адолат тамойилларини илгари суриши орқали оилалар тинчлигини мустаҳкамлашда аҳамиятли бўлмоқда.

Айни кунларда воҳамиздаги барча шаҳар ва туманларда мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари юқори даражада ташкил этилиб, ҳамюртларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

Шовот туман “Маданият” марказида "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" туман бўлими партия фаоллари, депутатлари, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этган танловнинг туман босқичи ҳам  кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Танлов шартлари ҳакамлар ҳайъати томонидан холис баҳолаб борилди.

Бир-биридан тажрибали иштирокчи қайноналарнинг танлов шартларини  усталик билан бажаргани боис, ғолибни аниқлашда бир мунча ўзига хос қийинчиликлар бўлди. Айниқса, иштирокчиларнинг партия тўғрисидаги сиёсий билимлари ҳамда саҳна кўринишлари иштирокчиларнинг эътиборини  тортмасдан қўймади.

                                                                                                          Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                               Шовот туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+