Шу азиз Ватаннинг посбонларимиз

17.01.2022 11:01:13

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 14 январъ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда партия фаоллари, депутатлар ва ходимлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сана муносабати билан барчани қизғин табриклади. Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин, халқимизнинг фаровон ва осойишта ҳаёти учун барчамиз масулмиз, бошқача айтганда шу азиз Ватаннинг посбонларимиз, - дейди  вилоят Кенгаши раиси.

Шунингдек, партия фаоллари ва депутатлар сўзга чиқиб байрам билан барча йиғилганларни табрикладилар.

Шундан сўнг сана муносабати билан вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов томонидан партиямиз фаоллари Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов ҳамда Асрор Турсуновлар партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+