Сирожиддин Раупов: “Коррупция бор жойда ривожланиш бўлмайди”

07.01.2021 18:01:13

- Коррупция бор жойда на ривожланиш, на юксалиш бўлишини барчамиз тўғри англашимиз, бир ёқадан бош чиқариб унга қарши курашимиз, олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларга эришишда оғишмай ҳаракат қилишимиз даркор. Партия сайловолди дастурининг асосий йўналишларидан бири сифатида коррупцияга қарши кескин курашиш, аҳолининг барча қатламлари орасида, айниқса, ёшларда коррупцияга қарши муросасиз кураш маданиятини кучайтиришни муҳим ҳисобланиши, коррупция билан курашиш нафақат давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза этиш тузилмаларининг вазифаси, балки бутун жамиятнинг бурчи эканлигини  эътироф этилганлигидир. Ўзбекистон “Адолат” СДП давлат бошқаруви органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчилик нормаларининг бузилишига, уларнинг нотўғри ва ўзбошимчалик билан талқин этилишига, шунингдек, тўрачилик, расмиятчилик ва коррупцияга қарши кескин кураш олиб боришни, коррупцияга оид ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этилишини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни йўқотиш чораларини кўриш тарафдоридир.  

Президент коррупцияга қарши курашнинг энг самарали усулларидан бири сифатида ёшларимиз, фарзандларимиз онгида коррупцияга қарши тоқатсизликни, иммунитетни сингдиришни долзарб вазифа сифатида белгилаб бердилар. Коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам  ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилиши, кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этиш таклифи барча партиядошларимизни дилидан кечган фикрлар бўлди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+