Янгиликлар 4052
“Сиёсатчи аёллар” гуруҳи вақтинча ишсиз аёллар билан суҳбатлашади
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши сафидаги хотин-қизлар орасида турли соҳа вакиллари қатори ҳуқуқшунослар кўпчиликни ташкил этади. Вилоят кенгашидаги Аёллар қаноти ташаббуси билан ташкил этилган “Сиёсатчи аёллар” гуруҳидан ана шу ҳуқуқшунослар ўрин олди.
-Мақсадимиз сайловлар арафасида хотин-қизлар орасида сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева - Ана шу мақсадда ўз иш режамизни ишлаб чиқдик. Биринчи навбатда уйда вақтинча ишсиз ўтирган аёллар билан суҳбатлашишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Андижонлик сиёсатчи хотин-қизлар томонидан айни кунларда “Менинг овозим-менинг тақдирим” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Зарина НАЗИРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилояти кенгаши мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг