Янгиликлар 1433
Сиёсий билимлар бойитилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ташаббуси билан Урганч давлат университетида ташкил этилган “Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партияларда ишларни ташкил этиш” мавзусидаги сиёсий ўқувда партия ходимлари, депутатлари жами 30 нафар партиядошимиз фаол иштирок этишмоқда.
Руҳия Исмоилова, партиянинг Қўшкўпир туман Кенгаши раиси:
– Ўқув давомида давлатимиз раҳбари томонидан имзоланаётган Фармон ва Қарорларнинг ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида халқимизни хабардор қилиш шунингдек, сиёсий партиялар фаолиятини тизимли ва замон талаблари асосида ташкил этиш каби устувор вазифалар тўғрисидаги олган билим ва кўникмаларимиз фаолиятимиз давомида, айниқса, кутилаётган сиёсий жараёнларда муносиб ўрин эгаллашимизда ҳизмат қилади.
Воҳамизда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари мавзулар юзасидан машғулот ва интерактив усуллар билан тингловчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини оширишга эришмоқдалар.
Сиёсий ўқув фикр ва мулоҳазалар, савол-жавоблар билан қизғин тус олмоқда.
Замира Абдуллаева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг