Янгиликлар 1706
Сиёсий билимларимиз юксаляпти
Ҳудудларда сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ташкил қилинган ўқув қурсларида Урганч давлат университети профессор ўқитувчилари кўмагида партиямиз фаолларининг сиёсий билим ва кўникмалари оширилмоқда.
Ўқувлар давомида тингловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги, сиёсий партияларнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда сайлов жараёнларини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари замонавий педогогик ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда етказилмоқда.
Шунингдек, сиёсий партия, маҳаллий Кенгаш депутати, партия гуруҳлари томонидан партия сайловолди дастуридаги мақсадларни амалга оширишда қўлланиладиган технологиялар тўғрисида ҳамда ҳудудлар ва соҳалардаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишда сиёсий партияларнинг жамоатчилик назорати, депутатларнинг депутатлик назорати таъсирчанлигини ошириш, сиёсий партиялар вакилларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
-Ушбу курсларда партия аъзоларини соҳада ишларни ташкил қилишнинг самарали механизмлари, жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш кўникмаларимизни такомиллаштириб олмоқдамиз,– дейди партия Хоразм вилоят Кенгаши ижрочи котиби Жамолбек Абдуллаев. - Ҳудудимизда ижтимоий ва иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал қилишда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” шаклда олиб борилаётган ишларни ташкил қилишда партиямиз дастурий-мақсадлари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда самарали ишлар ташкил қилиш кўникмаларимизни ҳам бойитиб олдик.
Ўқув гуруҳларга бўлинган холда, интерфаол усуллар билан ўтказилмоқда.
Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашилмоқда, тажриба алмашилмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг