Янгиликлар 3957
Сиёсий ўқув сайловчилар фаоллигини оширмоқда
Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши Аёллар қаноти ташаббуси билан тумандаги “Бобо Ато” МФЙда “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида сиёсий ўқув ташкил этилди. Тадбирдан асосий мақсад ҳар бир фуқаронинг, айниқса, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, уларнинг сиёсий қарашларини шакллантиришдан иборатдир. Давра суҳбатида сўз олганлар сиёсий жараёнларда аёлларнинг фаоллигига эътибор қаратишди. Айниқса, туман миқёсида аёл депутатлар сонини ошириш, уларнинг сиёсий саводхонлигини таъминлаш, ҳар соҳада фаол бўлиши масалалари юзасидан фикр билдиришди. Шунингдек, улар орасида жиноятчиликниyu олдини олиш, бандлигини таъминлаш борасида ҳам гапириб ўтишди.
-Бугунги кун аёли ҳар томонлама мукаммал ва ҳаммага ўрнак бўлиши лозим. Чунки у жамиятни яратувчи зотдир. Бугун ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад ҳам уларнинг сиёсий қарашларини шакллантириш баробарида, ҳуқуқий маданиятини ошириш ва фаоллигини янада мустаҳкамроқ таъминлашдан иборатдир. Бу борада партия ҳамкорлигида жойларда олиб борилаётган тарғибот тадбирларимиздан асосий мақсад ҳам шунда, - дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Юлдошева.
Тадбир давомида ҳар бир аёлнинг жамиятда, оилада алоҳида ўрни борлиги, унга ҳар жабҳада янгилик яратиши мақсадида имкониятлар берилаётганлиги, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишда имкон топиши зарурлиги қайд этилди. Йиғилганлар ўзларининг бу ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши ахборот хизмати
Фикрингизни қолдиринг