Сиёсий ўқувда хотин-қизлар фаол бўлишди

13.04.2021 14:04:18

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўнғирот тумани Кенгаши томонидан Қўнғирот туманидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасасида сиёсий ўқув ташкил қилинди.

Тадбир ушбу муассаса ходимлари бўлган хотин-қизлар иштирокида ўтди. Иштирокчиларга партия Қўнғирот тумани Кенгаши раиси М.Ембергенова якунланган ҳафтада мамлакатимиз ҳаёти ва хорижда юз берган энг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилотлари билан таништириб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ҳамда “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари ҳукумат қарорларига хамда юртимизда ва хорижда рўй берган асосий воқеалар ҳақида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

 

 

Мавлюда ЕМБЕРГЕНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қўнғирот тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+