Янгиликлар 2177
Сиёсий ўқувлар – фаоллик омили
Ўзбекистон “Адолат” СДП Охангарон туман Кенгаши ташаббуси билан жойларда “Ҳафта давомида мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилоти” мавзуида мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча “Сиёсий ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида Охангарон тумани тиббиёт бирлашмасида ташкил этилди.
Сиёсий ўқувда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Президентимиз томонидан қабул қилинган янги фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда жаҳонда юз берган энг муҳим янгиликлар ҳақида сўз юритилди. Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ва қарорлар, шунингдек, жорий йилнинг 5 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид ҳужжатлар хусусида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Сўнгги тўрт-беш йил ичида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида аҳолининг барча қатламига, айниқса, узоқ қишлоқ аҳолисига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар бугун давлат сиёсатининг бош мақсадига айланганлиги қайд этилди. Жумладан, “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги давлатимиз раҳбари қабул қилган янги фармон ҳам тиббиётдаги ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган устувор вазифалар, уларнинг амалиётга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
–Партия томонидан ташкил этилган бундай сиёсий ўқувлар биз учун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, қарор ва фармонлардан ҳабардор бўлиб туришимизда имконият яратиб бермоқда – дейди шифокор Бекмурод Расулов.
Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг