Сиёсий партиялар депутатликка номзодларни танлашда нималарга эътибор бермоқда?

26.10.2019 15:10:27
Куни кеча "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар билан ташкил этилган давра суҳбатида партиялар вакиллари депутатликка кўрсатиладиган номзодларни танлаш борасидаги амалиётга аниқлик киритди.
 
“Адолат“ СДП вакили: – Сайловларда депутатларни ҳокимлар эмас, биз танлаймиз. Номзодларни тез кунларда бўладиган қурултойда эълон қиламиз. 
 
Номзодлар танлашда аёллар ва ёшларга ҳам эътибор берилмоқда. 
 
Амалдаги депутатларнинг беш йиллик фаолияти таҳлил қилиниб энг муносиблари қайта номзод сифатида иштирок этиши мумкин. Талабга жавоб бермайдиган амалдаги депутатлардан воз кечамиз. Шунингдек, “Адолат“ СДП ўз номзодини қўймоқчи бўлган фуқароларга онлайн тарзда партия билан боғланиш ва номзодини кўрсатиш имкониятини яратиб берган.
 
Манба: Uza.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+