Сиёсий партиялар ходимлари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг ўқуви бўлиб ўтмоқда

05.03.2021 11:03:45

Унда мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг вакиллари, депутатлар, фаоллар қатнашмоқда. Ўқувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар вакиллари билан жорий йилнинг 2 февралида бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ва жорий йилда, мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда. Ўқувларда тажрибали устозлар томонидан берилган билимлар сайловчилар билан учрашувларда бериладиган саволларга жавоб топишда асқотади.

Сайлов қонунчилиги билан боғлиқ янгиликлар, Давлат раҳбарининг Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳияти, Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижроси борасида атрофлича маълумотларга эга бўлдик. Албатта, ўқув жараёнида олинган билимларимизни халқ билан мулоқот давомида амалиётга татбиқ этамиз. Ўқувлар жорий йилнинг май ойигача давом этади. Бунда сиёсий партияларнинг вакиллари, депутатлар, фаоллар гуруҳларга бўлинган ҳолда сиёсий билимларини оширади. Ўқувлар жараёни сиёсий арбоблар, профессор-ўқитувчилар, олимлар томонидан ўтказилмоқда.

 

 

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистдон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раис

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+