Сиёсий жараёнларда янгиланишлар даври

12.12.2019 18:12:44

Давлатимиз раҳбари Конституция байрамига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида халқнинг муаммолари ва уларнинг ечимини яхши биладиган, катта билим ва малакага эга фидойи инсонлар депутат бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратди. Бугун мамлакатимизда бошланган янги даврда парламентнинг ўрни ва роли жуда катта. “Народное слово” газетасида эълон қилинган “Политический курс Президента Узбекистана – основа развития системы национального парламентаризма” сарлавҳали мақолада ана шу ҳаётий зарурат етарлича асослаб берилган. Кейинги уч йил – мамлакатимиз парламенти учун ҳам ўзига хос синов даври бўлди, дейиш мумкин. Халқ вакиллари ҳам мамлакатимизда бошланган янгича тараққиёт босқичи талабларига мослашиш, халққа ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ яқинлашиш жараёнини бошидан кечирди.

Депутатларимиз шаҳар ва туманларда, чекка қишлоқ ва овулларда истиқомат қилаётган одамлар билан учрашиб, уларнинг ташвиш ва муаммоларига қулоқ тутишга одатланди. Парламент вакиллари томонидан 2017 – 2018 йиллар давомида бевосита жойларга чиқилиб, 137 та шаҳар ва тумандаги ҳақиқий ҳолат ўрганилгани ана шундай хайрли саъй-ҳаракатлар натижасидир. Шунингдек, 400 минг нафардан зиёд фуқаро ҳамда 14 мингдан ортиқ тадбиркорлар билан суҳбатлар ўтказилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда зарур чоралар кўрилгани ҳам кишини хурсанд қилади. Умуман, сўнгги йилларда мамлакатимизда кечаётган ўзгаришларга мос равишда парламентимиз ҳам жонланди. Одамлар билан депутатлар ўртасида ўзаро ишончга асосланган самимий муносабат юзага келди. Ана шу яқинлик бундан кейин ҳам бардавом бўлсин!

Ғайрат МАЖИД,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+