Янгиликлар 765
Сиёсий жараёнларга доир ўқув машғулоти
Тўрақўрғон туманидаги «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг туман кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотига бириккан ёшлар билан сиёсий ўқув машғулоти ўтказилди.
«Аёллар қаноти» раиси Фароғатхон Абдуллаева айни замонда дунёда содир бўлаётган воқеалар ва сиёсий жараёнлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
— Мамлакатнинг эртанги куни бўлган ёшлар ҳар бир воқеага ақлий салоҳият билан ёндашиб, фикр юритиши, юрти ва халқи учун фидойиликда ўрнак бўлиши керак, - деди Ф.Абдуллаева. - Партия сиёсатининг диққат марказида ҳамиша ёшлар туради. Сизлар билимли, касб-корлик бўлиб, оилада, жамиятда аҳил-иноқ, ҳаётда фаол бўлсангиз муаммолар осонликча ечим топади ва маҳалла, мамлакат обод бўлиб бораверади. Бу йил юртимизда депутатлик сайловлари ўтказилади. Бу сиёсий жараёнда шубҳасиз, сиз ёшлар ҳам фаоллик кўрсатасиз, деган умиддамиз.
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг