Сиз биринчи ёрдам кўрсата оласизми?

24.06.2021 17:06:41

Кутилмаганда ёнингиздаги ҳамрохингиз шикастланди ёки хушини йўқотди. Бу ҳолда сиз қандай йўл тутасиз? Аниқроғи, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни биласизми? Андижон давлат тиббиёт институтидаги  “Адолатчи-волонтёрлар”  маҳаллаларда бўлиб, жамоатчилик орасида айни шу мавзуда амалий тарғибот тадбирлари ташкил этмоқда.

Андижон шаҳридаги “Қўшариқ” МФЙда ўтказилган тадбирга асосан уй бекалари таклиф этилди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш борасида шифокорлар томонидан тушунча берилди, амалий машғулотларда фуқароларнинг ўзлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Иштирокчилар тиббий маданият, касалликлардан қандай сақланиш ва коронавирус бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар.

 

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

шаҳар кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+