Янгиликлар 1034
Сиз ҳам коррупцияга йўл берманг!
Жамият ривожига тўсиқ бўладиган иллатлардан бири-коррупция. Кейинги йилларда унга қарши курашиш долзарб вазифалардан бирига айланди. Шунга қарамай ҳамон оз бўлсада жиноятнинг бу кўринишининг содир этилаётгани ачинарли. “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.
Унда сўз олганлар коррупцияга қарши курашиш барчанинг иши эканлиги, уни содир этилишига баъзан эътиборсизлигимиз ва қонунларга итоат қилмаслигимиз сабаб бўлаётганини таъкидладилар. Турли кўринишдаги бу иллат ривожланиш йўлига ғов бўлаётганини унутмаслигимиз керак.
Ўткирбек Арзиқулов, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати:
-Шундай жиноятлар бўладики, унга қарши курашишда биргина ҳуқуқ-тартибот идораларининг кучи етарли бўлмайди. Агар барчамиз бир бўлсак ҳар қандай кўринишдаги жиноятни енга оламиз. Коррупцияга қарши курашиш биздан ана шундай бирликни талаб этмоқда. Бугун биз айни шу масалада олдинда турган вазифаларни белгилаб олдик. Ҳар бир фуқаро бу борада масъулиятни унутмаслиги лозим.
Тадбир якунида “Коррупциясиз жамият сари биргаликда борамиз!” деган ғоя илгари сурилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг