Янгиликлар 1355
Сиз ҳам пиёда юринг
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда спортнинг ўрни катта. Андижонлик “адолатчилар” томонидан соғлом турмуш тарзи тарғиботи йўлида олиб борилаётгани ишлар айни шу мақсадга қаратилган.
“Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши ва Андижон вилоят Ижтимоий хизматлар кўрсатиш бошқармаси ҳамкорлигида "Саломатлик учун 5000 қадам" лойиҳаси доирасида Чувама "Аёллар мурувват уйи"да хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган спорт тадбири бунга бир мисол. Саломатлик тадбирида 200 нафар муассаса ходимлари ва маҳалла фаоллари ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди. Иштирокчилар 5000 қадам пиёда юриш баробарида гимнастик машқларни бажардилар. Асосийси, шу кундан улар ўз саломатликлари йўлида спорт билан ошно бўлдилар.
Жамоатчилик орасида пиёда юришнинг фойдаси тарғиб қилинмоқда.
Дилфуза Аҳмедова,
“Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг