Янгиликлар 1177
Сиз Конституциямизни қандай ифодалайсиз?
Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги арафасида Избоскан туманидаги Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Андижон вилояти ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари олдига ана шундай савол қўйилди. Ижодкор ўқувчилар бир овоздан бу саволга «Конституциямиз-фахримиз» дея жавоб берди. Бу мазкур таълим масканида «Адолат» СДП ташаббуси билан ўтказилган «Конституция ранглар жилосида» расмлар танловида ўз ифодасини топди.
Рассомчиликка қизиқувчи ўқувчилар томонидан чизилган расмларнинг ҳар бири ўзига хос. Уларда Бош Қонунимиз юртимиздаги тинчлик, фаровон ҳаёт ва инсон қадрининг кафолати экани ўз аксини топган.
Таълим ва тиббиёт, ҳуқуқ ва эркинликларимиз алоҳида рангларда тасвирланган. Бундан сезиш мумкинки келажагимиз эгалари Конституциямизни пухта ўрганиб бормоқда.
Дилфуза Аҳмедова, «Адолат» СДП Избоскан туман кенгаши раиси:
-Мазкур таълим муассасасида партиядошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Партия лойиҳаларини амалга оширишда биргаликда ишлаймиз. Расмлар танловида Конституциямизнинг ҳар бир моддаси ўз ифодасини топди.
Ёш рассомларнинг энг сара ишлари ҳудудий комиссияга топширилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг