Сиз  ўз ҳуқуқингизни биласизми?

29.03.2021 17:03:36

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмирова Жалақудуқ туманида яшовчи сайловчиларни қийнаётган муаммолар билан танишди. 20 дан ортиқ мурожаатнинг аксарияти шу жойнинг ўзида тумандаги масъул ташкилотлар томонидан ечимини топди.

Олтиной Маъмирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

-Фуқаролар билан мулоқотлардан бир хулосага келиш мумкин. Айримлари ўз ҳуқуқларини яхши билмайди. Тўғри, биз халқ  вакили сифатида уларни эшитишга тайёрмиз. Бироқ баъзи масалалар депутатга етиб келмай маҳалланинг ўзида ечилиши мумкин. Бунинг учун фуқаролар ўз ҳуқуқларини яхши билишлари керак.

Юқоридагилардан келиб чиқиб депутат иштирокида  маҳалла фаоллари учун ҳуқуқий мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Бугунги қонунчилик, ҳуқуқ ва бурч  юзасидан тушунча берилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+