Сиз қандай дори истеъмол қиляпсиз?

06.12.2023 09:12:30

Айни кунларда болалар ва катта ёшлиларда нисбатан касалланиш сони ортгани ташвишланарли. Бундай вақтда барча бирдек дорихонага шошади. Дорихоналардаги дори воситаларининг сифати ва нархи эса ҳамма вақт ҳам талаб даражасида деб айта олмаймиз. Бу бемор ва унинг яқинлари учун қўшимча ташвиш.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат“ СДП Пахтаобод туман Кенгаши фаоллари “Сифатсиз ҳамда қалбаки дори воситаларига қаршимиз” лойиҳаси доирасида жойларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Бундан кўзланган мақсад-беморларни сифатли дори воситалари билан соғломлаштириш.

Тумандаги ʼPOLVON MED“ ва ”AKMAL FARM“ фирмасига қарашли дорихоналарда бўлган партиядошларимиз биринчи навбатда соҳа ходимларининг ўз касбига муносабати ва муомала маданиятини ўргандилар. Сотувдаги дори-дармонларнинг нархи далолатномаларда кўрсатилгани билан солиштирилди. Муддати ўтган ва сифатсиз дорилар аниқланмади.

Замирахон Кимсанова, партия фаоли:

-Айни вақтда бу жуда ўринли тадбир. Жони оғриб турган одам ҳар қандай дорига ишониши мумкин. Ҳатто нарх борасида ҳам тортишмаслиги аниқ. Бироқ биз бу борада жамоатчилик назоратини олиб боришимиз зарур. Токи соғлом ҳаётга интилаётган юртдошларимиз алданиб қолмасин.

Жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда.

 “Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+