Сиз тиббий кўрикдан ўтдингизми?

14.04.2021 19:04:44

Инсон саломатлиги биринчи навбатда унинг ўзига боғлиқ. Бу борада  вақтида тиббий кўрикдан ўтиб бориш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида айни шу мақсадда фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш ва хизмат сифатини яхшилаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Партиянинг Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Избоскан туманида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик айни шу мақсадга қаратилди. “Адолатчи-шифокорлар” шу куни  “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар саломатлигига эътибор қаратдилар. Андижон давлат тиббиёт институти шифокорлари 240 нафар фуқаронинг саломатлигини ўрганди. Улардан 10 нафарига  даволаниш учун йўлланма берилди, 2 нафар бемор билан шу куннинг ўзида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Зухра Комилова, шифокор:

-“Адолатчилар”нинг бу ташаббусидан фуқаролар хурсанд. Хонадонларда ўтказилган суҳбатлар ва бугунги тиббий кўрик уларни ўз саломатлигига эътибори ошиб бораётгани ва тиббий маданияти ўсганини кўрсатади. Беморни даволагандан кўра шу йўл билан касалликнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.

Тадбир доирасида жамоатчилик орасида сўров ўтказилди. Сиз тиббий кўрикдан ўтдингизми, деган саволга кўпчилик “ҳа” дея жавоб берса, “йўқ” дегувчилар шу куннинг ўзида соғлом ҳаёт сари қадам ташлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+