Сизга ҳаёт бағишлаймиз

04.12.2020 14:12:52

Ёрдамга муҳтож инсонлар, беморларга беғараз кўмак бериш халқимизга хос фазилатлардан.  Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган  навбатдаги донорлик акциясида ҳам ана шундай мақсад кўзда тутилган.

Бугун эрталабдан Андижон шаҳридаги вилоят қон қуйиш марказига кириб келган кўнгиллилар орасида ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Бемор болаларга ҳаёт қонини бериш истагидаги бу “Ёш адолатчилар” савобли ишга бел боғлаганига ҳавасингиз келади. Айниқса, бўлгуси тиббиётчилар бу ҳаракатнинг ташаббускори.

Ҳумоюн ҚЎЧҚОРОВ, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси:

- Очиғи донорликка қизиқаман.  Бугун “адолатчилар” бемор болалар учун қон бераётганини эшитиб, мен ҳам уларнинг сафига қўшилдим. Кимгадир ҳаёт бағишлаётганимдан хурсандман. Бу савобли иш менинг саломатлигимга ҳам фойдали.

Андижонлик донорлар қон беришда давом этмоқда.

        Акбаржон НАЗАРОВ,

    Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+