Сизни қандай муаммо қийнаяпти?

23.04.2021 16:04:45

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида аҳоли орасига кириб бораётган андижонлик “адолатчилар”га жамоатчиликнинг ишончи ортмоқда. Чунки партиядошларимизнинг бу ҳаракати фуқароларни қийнаётган қатор муаммолар ечимига йўл очмоқда.

Шахрихон тумани андижонликлар маҳалласидаги 20 хонадонга кириб борган сафдошларимиз маҳалла аҳлини қийнаётган 22 та  муаммони ўргандилар. Бир қарашда бу катта масаладек кўринсада аксарияти жойида ҳал этиладиган муаммолар. Шундай ҳам бўлди. Масъул ташкилотларга чиқиш орқали шу куннинг ўзида 13 таси ечимини топди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги 4 нафар фуқаро кредит олишлиги учун молия муассасаларига йўналтирилди, 5 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди.  

Хўш, сизни қандай муаммо қийнамоқда? Биз сизни қўллаб-қувватлаймиз.

Аъзамжон ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+