Янгиликлар 1163
Сизни қандай муаммо қийнаяпти?
«Адолат» СДП Булоқбоши туман Кенгаши фаоллари жамоатчилик орасида бўлиб фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш баробарида ечимини топмоқда. Партиянинг «Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот» лойиҳаси доирасида Чақар маҳалласида бўлган сафдошларимиз аҳолига биринчи навбатда соғлом турмуш тарзи ва тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан тушунча бердилар.
Ўз ўрнида маҳалла аҳли муаммоларини билдирдилар. Ички кўчаларни асфальтлаш, айрим кўчаларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш лозимлиги айтилди. Бу муаммоларни ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга чиқилди ва жамоатчилик назорати ўрнатилди.
Чақарликларни қийнаётган масалалардан бири бандлик. Шу куни фуқаролар Ж. Саидов ва И. Ботиров ишсизлигини билдириб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мутасаддилар мазкур масалани ҳал этиш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш маркази билан боғланди.
М.Ковланов,
«Адолат» СДП Булоқбоши туман Кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг