Янгиликлар 1139
Сизнинг ҳуқуқингиз қонун ҳимоясида
Кейинги йилларда республикамизда қонун устуворлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қонунчилигимизга киритилган ўзгаришларни ўз вақтида жамоатчикка етказиш орқали қонунбузилиш холатларини олдини олиш асосий вазифалардан бири.
Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликни янада такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган ислохотлар янги Ўзбекистонда адолатли жамият ғояси илгари сурилаётганининг ифодаси. Бош Қонунимиз асосида яратилаётган ҳар бир қонун хужжатида инсон манфаати, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, энг асосийси адолат ва шаффофлик бош мақсадга айланган. Жиноий, маъмурий қонунчиликни либераллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган меъёрлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштирилаётгани давлатимизда қонун устуворлиги биринчи ўринда эканлигини кўрсатади.
Шу ўринда бир мисол: амалдаги қонунчилик асосида ҳеч бир инсон айнан битта ҳуқуқбузарлик учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Бу Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексида алоҳида кўрсатиб ўтилган. Айтиш мумкин бу инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қонун устуворлиги йўлида амалга оширилаётган ислохотларнинг бир кўриниши.
Қонунларимиз тўла инсонпарварлик тамойилларига йўғрилган. Фуқаронинг билиб билмай қилган жинояти ҳамма вақт ҳам бирдан баҳоланмайди. Унинг келиб чиқиш сабаблари қонун доирасида ўрганиш баробарида жамоатчилик институтлари орқали ҳам ўрганилади. Агар жиноят қасддан содир этилмаган бўлса, жиноятчи ўз айбига тўла иқрор бўлган тақдирда ва юқорида таъкидлаганимиздек, бир турдаги ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда кечиримлиликка юз тутилади. Айни шу мисолнинг ўзи қонунларимиз ва шарқона қарашларимиз уйғун эканлигини кўрсатади.
Юқоридагилар ўз ўзидан фуқаролар зиммасидаги масъулиятни ҳам оширади. Инсон омили биринчи ўринга қўйилган экан биз ҳам шунга мос равишда қонунларимизга ҳурматда бўлишимиз лозим. Зеро, адолатли жамиятни биргаликда қурамиз.
Иброхимжон Митиллаев,
халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг