Янгиликлар 1202
Сизнинг ҳуқуқингиз қонун ҳимоясида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова ўз сайлов ҳудудида фуқаролар билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда. Андижон туманидаги Саноат МФЙда яшовчи тадбиркор хотин-қизлар иштирокида ўтказилган ана шундай тадбирда мулк ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолияти хусусида сўз юритилди.
Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Бугун мен депутат сифатида бир нарсадан хурсандман. Фуқаролар қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол қатнашмоқда. Айниқса, киритилаётган ўзгартишларга муносабати уларнинг ўз келажагига эътибор билан қараётгани ва ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётганини кўрсатади. Қолаверса, фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари қонун ҳимоясида эканлиги сабаб лойиҳани қўллаб-қувватламоқдалар.
Жамоатчилик орасида тарғибот ишлари давом этмоқда.
Зумрадой Солиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
Фикрингизни қолдиринг