Сизнинг мактабингиз ҳам таъмирталабми?

11.03.2021 18:03:07

Ҳаёт мактабдан бошланади. Ҳақ гап. Шундай экан бу даргоҳга қанча эътибор қаратсак, ўқувчилар учун етарли шароит яратсак оз. Давлатимиз томонидан бу маслага алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас.

Бироқ барча таълим муассасалари ҳам биз ўйлагандек талаб даражасида эмаслигидан кўз юмиш қийин. Тизимга катта миқдорда маблағ ажратилаётган бир вақтда айрим мактабларни ёрдамга мухтожлигига нима дейсиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан айни шу мақсадда жамоатчилик назорати йўлга қўйилди. Ютуқлар билан бирга  “дод”  солаётган илм масканлари борлиги ачинарли.

Асака туманидаги 45-мактабда бир қарашда ўқувчилар учун барча шароитлар яратилгандек. Бироқ таълим муассасасида спорт зали, ошхона, кимё, физика ва биология фанларини ўқитиш учун лаборатория хоналари мавжуд эмаслигини қандай баҳолаш мумкин. Ахир бу ҳолда фарзандларимизни қандай қилиб комил инсонлар сифатида тарбиялаш мумкин?

Олтинкўл туманидаги 46-, Бўстон туманидаги 12-мактабларда ҳам шу ҳолат. Ўқувчилар учун спорт билан шуғулланиш, ўз саломатликларини мустаҳкамлаш орзулигича қолмоқда. Лаборатория хоналари бўлмагач ўқитиш фақат назариядан иборат. Бу на мактаб раҳбариятини, на ота-оналарни ташвишга солади.

Андижон туманидаги 30-мактаб биноси ҳам таъмирталаб, полини янгилаш лозим.  Бунга туман раҳбарлари тамошабин бўлиб турганига нима дейсиз?

Аксарият мактаблар учун хос муаммо ўқувчиларни спорт билан шуғулланишига имконияти йўқлиги. Болалар тўлов асосида спорт клубларига қатнашга мажбур бўлмоқда. Бу оила иқтисодиётига зарар. Энг ачинарлиси барча оилаларда ҳам бунга моддий маблағ топилмайди. Натижада бўлгуси спорт усталарининг иқтидори сўниб бормоқда.

Айтаверсак гап кўп. Бунга сиз нима дейсиз? Сизнинг мактабингиз ҳам таъмирталабми?

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+