Сизнинг меҳнатингиз ҳимояланганми?

17.08.2021 14:08:34

Давлатимиз томонидан хусусий секторни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш баробарида аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ташаббускорлар сафи кенгайиб бормоқда. Шу ўринда савол туғилади: хусусий корхоналарда ишловчилар меҳнати ҳимояланганми?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши фаоллари юқоридаги саволга жавоб топиш мақсадида жакмоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишларини олиб бордилар. Бунда ишловчилар меҳнатининг қонуний ҳимоялангани, иш ҳақини  ўз вақтида берилиши, соғломлаштириш ва дам олишни ташкил этилишига эътибор қаратилди. Бу борада масъулларга мутахассислар томонидан тушунча берилди.

Тумандаги “Зумрад текстилъ” хусусий корхонасида асосан хотин-қизлар ишлайди.  Уларнинг меҳнати доим қонун ҳимоясида, иш ҳақи ҳам қониқарли. Ижтимоий ҳимоялаш алоҳида эътиборда. Бундан  ишчилар хурсанд.

“Адолатчилар” томонидан корхонада “Сизнинг ҳуқуқингиз” мавзусида суҳбат ўтказилди. Бунда меҳнат қонунчилиги хусусида ҳам сўз юритилди.

Шу куни 12 нафар ёшлар “адолатчилар” тавсияси билан мазкур корхонада иш бошлади.

Нилуфар Йўлдошева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши ижрочи котиби          

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+