Сизнинг оилангиз  китобхонми?

16.02.2021 11:02:22

Инсон маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни катта. Шу маънода бугун фарзандларимиз қалбида китобга меҳр уйғотиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жалақудуқ туманидаги 27-мактабда ташкил этилган китоб акциясида бу ўз ифодасини топди.

Тадбирда ўқувчилар билан бирга уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар. Мактаб ҳовлисида ташкил этилган ярмаркадан уч  мингдан ортиқ  китоблар ўрин олди. Уларнинг аксарияти ёш китобхонларга мос.

Тўйдихон АЛИБОЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари туман кенгаши депутати:

-Кейинги вақтда ахборот технологиялари таъсирида китобдан оз бўлсада узоқлашганимиздан ташвишда эдик. Акция иштирокчиларини китобга муносабатини кўриб бу ҳадигимиз чекинди. Демак, биз бу масалага кўпроқ эътибор қаратишимиз, ҳар бир оилада китоб бурчаги ташкил этишимиз зарур. Токи фарзандларимизнинг билимлари ошиш баробарида маънавияти юксалсин.

Тадбир доирасида ота-оналар ўртасида “Сизнинг  оилангиз китобхонми?”  мавзусида сўров ўтказилди. Натижада улар ўз хонадонида оила кутубхонаси ташкил этишга қарор қилдилар.      

                                               Барнохон БОЗОРОВА,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ

туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+