Соғлом аёл - соғлом авлод кафолати

29.10.2020 20:10:44

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Аҳоли репродуктив саломатлик маркази Тошкент вилояти филиали, Чирчиқ шаҳар 2-сонли оилавий поликлиникаси билан ҳамкорликда партиянинг “Тиббий маданият-соғлом жамият асоси” лойиҳаси доирасида “Репродуктив саломатликни асраш - соғлом турмуш тарзи гарови” мавзусида онлайн  семинар бўлиб ўтди.

Партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари,  депутатлар, соҳа  вакиллари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашган тадбирда пандемия даврида оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик борасида  партия олдида турган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда фуқароларнинг репродуктив саломатлик борасида тиббий саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилган тизимли ишларни янги босқичга олиб чиқишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштириш, оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётганини таъкидлашди.

Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасида никоҳларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Вилоят Акромова,  “Адолат” СДП Тошкент вилояти “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси:

“Адолат” социал-демократик партияси Сайловолди дастурида аҳолининг барча ижтимоий қатламлари сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида тиббий хизматлар тизимини кучайтириш, скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғуруқ мажмуалари, гинекология ва патронаж хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга доир устувор вазифалар белгиланганлиги партиямиз фаоллари ва депутатларидан катта масъулият талаб этади.

Семинарда ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этаётганлиги эътироф этилди. Бугунги кунда хотин-қизлармизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатига жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби нуфузли халқаро ихтисослашган муассасалар томонидан юқори баҳо берилмоқда.

Аёллар ва электорат манфаатларини ифода этишга қаратилган лойиҳалар  партиянинг жамоатчилик орасидаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга шунингдек, аёлларнинг жамиятни демократлаштириш жараёнларидаги роли ва иштирокини янада кенгайтириш билан бир қаторда хотин-қизларда етакчилик, ташаббускорлик қобилиятларини шакллантириш, ўз сиёсий билим ва малакаларини намоён этишган ҳолда “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади.

Тадбир якунида хотин-қизлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, соҳада ишга солинмаётган имкониятлардан фойдаланиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+