Соғлом келажак учун қон берамиз

31.05.2021 10:05:33

Хар йили “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остидаги донорлик акцияси андижонлик “адолатчи”ларни эзгу йўлга бошлайди. Бу йил ҳам сафдошларимиз навбатдаги тадбирда фаол иштирок этиш ташаббуси билан чиқмоқдалар. Жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти талаба-ёшлари бизни қўллаб-қувватламоқда.

Бўлгуси шифокорлар болалар саломатлигига ҳамма вақт ўзларини масъул деб билмоқда. Болалар соғлом бўлса, келажак соғлом бўлади.

Фаол талабалардан иборат волонтёрлар маҳаллаларда бўлиб, тиббий маданият ва инсон саломатлиги мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказдилар. Донорлик мавзусида Андижон шаҳридаги МФЙларда ўтказилган тадбир  ўз самарасини беришига ишонамиз. Маҳалла фаоллари сафимизга қўшилиб, 1 июнь куни қон топшириш истагини билдирмоқда.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+