Янгиликлар 1546
СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ ГАРОВИ Давра суҳбати ташкил этилди
“Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши ташаббуси билан туманнинг 50 сонли оилавий поликлиникасида “Хотин-қизлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш – соғлом ва адолатли жамият гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия ходимлари, депутатлар, тиббиёт бирлашмаси ходимлари, фаоллар ҳамда хотин-қизлар иштирок этишди.
Партиянинг мақсади жамиятда аёлларнинг ўрни ва ролини ошириш, уларнинг фаоллигини шакллантириш ҳамда уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олишдан иборат. Тадбирни айни мана шундай фикрлар моҳияти билан бошлаган партия Шофиркон туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зулфия Ашурова жамиятда аёлларнинг роли ҳақида ҳам фикр юритди.
Аёл энг аввало она, шу билан бир қаторда келажак ворисларини дугнёга келтирувчи зот, - деб Зулфия Ашурова ўз сўзини бошлар экан, - оилада аёл эътиборли бўлса, жамият ҳам шунга қараб ўсади, аёллар нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ижобий мувозанатни ушлаб турувчи кучдир. Улар ҳар бир соҳада фаол шунингдек, жамият ворисларини яхши тарбияловчи бўлиши даркор. Жамиятнинг мустаҳкам пойдевори оила бўлса, аёл шу оиланинг бунёдкори ҳисобланади, - дея таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Ҳамрогул Ашуровага сўз навбатини берди.
“Аёллар қаноти” раиси Ҳамрогул Ашурова хотин-қизлар масалаларига тўхталиб, йиғилганларга ўзининг ҳаётий таклиф ва тавсияларини бериб ўтди. Юртимизда хотин-қизларнинг ўрни ўзига хос. Бинобарин юртимизда хотин-қизлар масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг фаол бўлиб ўз қобилятларни номоён этишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Шу имкониятлардан фойдаланган ҳолда иш кўрилса, мақсадга мувофиқ бўлади, - дея таъкидлади.
Шундан сўнг тадбирда 50-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Назира Рахматова “Соғлом турмуш тарзи” тўғрисида тўхталиб, - ноқонуний миграция инсонларнинг соғлиги, ҳаётига хавф бўлиб, кўп ҳолларда унинг ҳаёти ва соғлигига путур етади. Зотан, соғлом оила – соғлом жамият гаровидир, - дейди шифокор депутат.
Давра суҳбати давомида Республика Маънавият ва маърифат туман бўлими раҳбари Дилором Ғаффорова ҳам йиғилганларга ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Инсоннинг қадр-қиммати, осойишта ҳаёти ва порлоқ келажаги унинг жамият олдидаги масъулияти ва ҳаракатига боғлиқ, - дейди, Дилором Ғаффарова.
Фикр мулоҳазаларга таклиф ва тавсияларга бой бўлган давра суҳбати хотин-қизлар дунёқарашини кенгайтиришда, фаол ва ташаббускор бўлишларида ҳамда аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясини олдини олишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Мухтасар ЗОХИДОВА,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг